Жанговар дрон илк бор буйруқсиз одамларга ҳужум қилди

Жанговар пилотсиз учар қурилмаси биринчи марта мустақил ҳолда буйруқсиз одамларга ҳужум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Жанговар пилотсиз учар қурилмаси биринчи марта буйруқсиз мустақил ҳолда одамларга ҳужум қилди. Бу ҳақда The Independent БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳисоботига асосланиб хабар қилди.
Туркиянинг STM ҳарбий-техник компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Kargu-2 квадрокоптер Ливияда бир аскарга ҳужум қилди. The Independent нашрининг хабарда ёзилишича, дрон билан боғлиқ ҳодиса юзасидан бошқа тафсилотлар йўқ. Ҳужум оқибатида жабрланган кишилар ҳақида маълумотни аниқлаштириш керак.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>
Нашрга кўра, Kargu-2 мақсадларни танлаш ва нишонга олиш машина ўрганишга асосланган объектларни таснифлайди. Нишонга ҳужум қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш оператор ва машина ўртасида ўзаро алоқани талаб қилмайди. Шунингдек, бу тоифадаги дрон ўзига хос хусусияти шундаки у бошқа дронлар билан "тўда" билан биргаликда ҳаракат қилиш қобилиятига эга.