ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Бугун, 1 июнь санасидан Андижон – Ўш йўналишида микроавтобуслар қатнови қайта тикланиб, Қирғизистон Республикасига тегишли “Трансордо” МЧЖ томонидан 12 дона замонавий микроавтобуслар қатновларни амалга оширишни бошлади.
Бу йўналишдаги қатновлар 2019 йил 25 сентябрь санасидан йўлга қўйилган эди. 2020 йилда республика ҳудудига коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида йўналишдаги қатновлар вақтинчалик тўхтатилганди.
Давлат чегараларини кесиб ўтиш жараёнида икки давлат фуқароларидан сўнгги 72 соат ичида ўтказилган коронавирус инфекцияси йўқлигини кўрсатувчи ПЗР тести натижалари ҳамда Ўзбекистон фуқароларидан хорижга чиқиш биометрик паспорти мавжуд бўлиши талаб этилади.