Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташриф буюради

Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. 1-2 июнь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг давомида маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
“1-2 июнь кунлари давлат раҳбаримизнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи режалаштирилган”, - деди Асадов.
Президентнинг вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиши кутилмоқда.