ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. SWIFT халқаро банклараро маълумот узатиш ва тўловларни амалга ошириш тизими Россияга қарши “санкциялар спиралига” жалб қилиниши мумкин. Бу ҳақда Россия ТИВ иқтисодий ҳамкорлик департаменти директори Дмитрий Биричевский РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
“Ҳеч кимга сир эмаски, Россияни SWIFT тизимидан узиб қўйиш таҳдиди янграмоқда, аввало Қўшма Штатлардан”, - деди у. Биричевский тегишли санкцияларни фақат БМТ Хавфсизлик Кенгаши киритиши мумкинлигини қўшимча қилди.
“Ғарбдаги ҳамкорларимиз қўллаётган нарсалар, бу, тўғриси, дунё майдонида ўз ишлаб чиқарувчилари ва ўз манфаатлари ҳимоя қилиш мақсадидаги барьерлардир. SWIFT тизими бу санкциялар спиралига” жалб қилиниши мумкинлиги ҳақида хавотирлар бор”, - деди Россия ТИВ вакили.
Дипломат SWIFT᾽дан узиб қўйилган тақдирда Россия бу тизимнинг муқобилини ишлаб чиқаётганини эслатди.