Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 8 та медалга эга чиқди

Бокс бўйича аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатини 1 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медаль билан якунлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг аёллар ўртасида финал беллашувлари ўз якунига етди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар қилди.
Финалда 6 нафар Ўзбекистон вакиласи қитъа чемпионлиги учун рингга чиқди.
Финалчилар орасида Ситора Турдибекова (-57 кг) ўз жангини муваффақиятли ўтказиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик боксчилар халқаро турнирда 8 та медални қўлга киритди
Гуласал Султоналиева, Ситора Шогдарова, Навбаҳор Ҳамидова, Мавлуда Мавлонова ва Соҳиба Рўзметова эса кумуш медаль билан кифояланди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатини 1 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза, жами 8 та медаль билан якунлашди.