Жапаров Россия ва Қирғизистонни абадий иттифоқдошлар деб атади

Қирғизистон президенти Қирғизистон ва Россия ҳамиша абадий иттифоқдош ва иқтисодий ҳамкор бўлиши таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Қирғизистон ва Россия ҳамиша абадий иттифоқдош ва иқтисодий ҳамкор бўлади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Россия-1” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Россия учун, Владимир Владимирович Путин учун Қирғизистон тақдири бефарқ эмас. Биз – абадий иттифоқдош ва савдо-иқтисодий ҳамкорлармиз, шу боис биринчи навбатда биз Қирғизистоннинг кейинги ривожланишини муҳокама қилдик. Умуман олганда учрашувимиз якунларидан жуда мамнун бўлдим”, - деди Жапаров.
Путин Жапаров билан тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди
Қирғизистон раҳбари 24-25 май кунлари Россияга ташриф буюрди. Сочидаги учрашув чоғида икки мамлакат президентлари икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди ва долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашишди. Шунингдек, улар коронавирусга қарши курашиш масалалари ва қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни муҳокама қилишди.