ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. ИИВ ЙХҲББ пойтахтда йўл-транспорт ҳодисасига учраган “Porsche Taycan” юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида рўй берган. 31 ёшли “Porsche Taycan” ҳайдовчиси С.А. ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги ариқ устига тўхтаб қолган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.