ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 100 фоиз куйиб кетган жасад топилгани ҳақидаги хабар юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби маълумот берди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда катта эҳтимол билан ўрта ёшлардаги эркак кишининг 100 фоиз куйган — ёқиб юборилган жасади куни кеча 28 май куни кундузи (тушдан кейин) Мирзаобод тумани ҳудудидаги далалардан бирида топилгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди (Ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Сирдарё вилояти прокуратураси ва Ички ишлар бошқармасининг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи жиноятни фош этиш чораларини кўрмоқда.