Россия ва Беларусь президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко 29 май куни Қора денгизда денгиз сайрига чиқди.
Сочида Россия ва Беларусь етакчиларининг 2 кунлик музокаралари якунланди.
Лукашенко кичик ўғли Николай билан кемада Қора денгизга сузиб келди, у ерда уларни Россия раҳбари кутиб олди. Путин уларга яхтани кўрсатиб, тушликка таклиф қилди.
Путин ва Лукашенко сайр вақтида денгизда сузаётган дельфинларни кузатишди ва суҳбатлашишди.