ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Жамолиддин Узоқов “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди.
“Турли масалаларда ўз шахсий фикрига эга эканлигини, асосийси, жамоа аҳиллигини таъминлашда, бир мақсад йўлида муштарак қилишда, ўз ишига жиддий ёндошган ҳолда принципиал позициядан туриб муассасанинг олдига қўйган мақсадларини амалга ошириш йўлида жонбозлик кўрсатишини инобатга олиб, Узоқов Жамолиддин Эркиновични вазирликда Ижро аппарати раҳбарлиги билан бир аснода “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбари лавозимига тайинладик”, - дея ёзган вазир телеграм каналида.
Ўтган йил ноябридан Маданият вазирлиги Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Анвар Тожибоев “Ўзбекконцерт” директори вазифасини вақтинча бажариб келаётган эди.