Андижонда бир гуруҳ 11-синф битирувчилари машиналарда хавфли ҳаракатланди

Ўқувчилар 5 та “Ласетти” ва 1 та “Нексия-3” автомобилида турли хавфли ҳаракатларни амалга оширишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. ИИВ ЙҲХББ ижтимоий тармоқларда “Ким бу эркатойлар?” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан расмий маълумот берди.
Видеода бир гуруҳ шахслар ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракат қилишганини кўриш мумкин. Машина йўловчиларининг айримлари бошларини ойнада чиқариб олишган. Машинани ҳайдаётганлар эса турли хавфли бурилишларни амалга оширишган.
Аниқлик киритилишича, ҳодиса 25 май куни Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги "Юқори" МФЙ ҳудудида содир бўлган. Шу ерда хизмат олиб борган ЙПХ ходими О.О. жами 5 та “Ласетти” ва 1 та “Нексия-3” русумли автомобилларни тўхтатган.
Автомобиллар ҳайдовчиларига нисбатан қоидабузарликлар бўйича тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган. Машиналар эса жарима майдонига жойлаштирилган.
1 / 2
Андижонда бир гуруҳ 11-синф битирувчилари машиналарда хавфли ҳаракатланди
2 / 2
Андижонда бир гуруҳ 11-синф битирувчилари машиналарда хавфли ҳаракатланди
Шундан сўнг қоидабузарлик содир этган 11-синф битирувчиларининг ота-оналари, мактаб директори ва синф раҳбарлари ўртасида муҳокама ўтказилиб, тегишли чоралар белгиланган.
ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, ота-оналардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган фарзандларига автотранспорт воситасини бошқаришига рухсат бермасликларини сўраб қолган.
Хоразмда сўнгги қўнғироқ арафасида 6 нафар 11-синф ўқувчисини машина уриб юборди