АҚШни эгаллаб олмоқчи. Байден Си Цзиньпиннинг режаларини ошкор қилди

Байденнинг айтишича, у хитой етакчиси билан давомийлиги 24 соатни ташкил этган учрашув ўтказган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Хитой етакчиси Си Цзиньпин ХХР яқин 10-15 йилда АҚШни босиб олишига ишонади, бу ҳақда америка етакчиси Жо Байден америкалик ҳарбийлар билан учрашувда маълум қилди.
Қўшма Штатлар президентининг Виржиния штатида бирлашган базада сўзлаган нутқидан Оқ уй иқтибос келтирган.
Байден бу гапни "демократиялар ва автократиялар ўртасидаги кураш ҳақида" гапирганда айтган.
Байденнинг айтишича, у хитой етакчиси билан давомийлиги 24 соатни ташкил этган учрашувларни ўтказган.
"У автократиялар тезкор қарор қабул қилишига ва шундай экан, Хитой 30-35 йилгача Американи эгаллаб олишига ишонади", - деди АҚШ президенти.
Бунга қадар АҚШ Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Кэтлин Хикс Пентагон Хитой билан қуролли тўқнашув муқаррарлигига ишонишини маълум қилган эди.