Дарёга канализация сувларини оқизган фуқаро жаримага тортилди

Sputnik Ўзбекистон таҳририятига “Сурхондарё вилоятида оқар сувга канализация сувлари оқизаётганлиги акс этган” видеомурожаат келиб тушди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ўтган ҳафтада Sputnik Ўзбекистон таҳририятига “Сурхондарё вилоятида оқар сувга канализация сувлари оқизаётганлиги акс этган” видеомурожаат келиб тушди. Ушбу материал Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига юборилди.
Денов туман инспекцияси ходимлари ўтказган текширувга кўра, 21 май куни Денов туманида “Намуна” маҳалласида яшовчи фуқаро М.Э томонидан бошқарувида бўлган махсус транспорти ёрдамида маҳалла ҳудудуда жойлашган жоме масжидидан чиққан чиқинди сувларни Денов тумандан оқиб ўтувчи Сангардак дарёси қирғоғига жойлаштирганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузар М.Э.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 72-моддаси 1-қисми билан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравар миқдорида жаримага тортилди.