Абдулла Арипов Минск шаҳрига келди

Ўзбекистон делегацияси Минск шаҳрига ташриф буюрди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакат делегацияси Минск шаҳрига ташриф буюрди.
Дастлаб, делегациялар раҳбарлари Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко қабулида бўлди.
Встреча Лукашенко с главами правительств СНГ
Учрашувда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашида эришилган келишувларни амалга оширишда мазкур форматдаги мулоқот муҳим аҳамиятга эгалиги таькидланди.
Шундан сўнг, делегациялар раҳбарлари Беларусь пойтахтидаги Ғалаба монументига гулчамбар қўйди.