Сурияда президент сайловлари қандай ўтди

Сурияда бўлиб ўтган президент сайловлари фуқаролар қандай овоз берди? Sputnik сайлов жараёни акс этган суратларни жамлади.
Sputnik
1 / 12

Сурияда 26 май куни президент сайловлари бўлиб ўтди.

2 / 12

Мамлакатда ва чет элларда яшовчи 18 миллиондан ортиқ суриялик фуқаролар президентлик сайловларида овоз бериш ҳуқуқига эга эди.

3 / 12

Сурия президенти сайловлари давомат юқорилиги сабаб 5 соатга узайтирилди.

4 / 12

Суриянинг амалдаги президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма Асад сайловда овоз берди.

5 / 12

Давлат раҳбари лавозими учун амалдаги президент Башар Асад, мухолифатчи Маҳмуд Аҳмад Марий ва собиқ вазир Абдулла Саллум Абдулла ўзаро курашди.

6 / 12

Дамашқда овоз бераётган аёл.

7 / 12

Дамашқда овоз бериш жараёни бошланиши арафасида оммавий тантаналар, концертлар бўлиб ўтди.

8 / 12

Сурияда 51 киши президентлик сайловида қатнашиш истагини билдирган эди, аммо атиги уч киши рўйхатдан ўтишга муваффақ бўлди.

9 / 12

Сурияликлар сайловда фаол иштирок этишди.

10 / 12

Сурияда 2014 йилдаги сайловда Башар Асаднинг қўли баланд келган эди.

11 / 12

Овоз бериш жараёнини турли давлатлардан таклиф этилган экспертлар кузатиб борди.

12 / 12

овоз бериш учун 12 102 та сайлов участкалари ташкил этилди. Фуқаролар чет элдаги ҳам элчихоналарда овоз бериш имконига эга бўлишди.

Сурияда 26 май куни президент сайловлари бўлиб ўтди. Амалдаги президент Башар Асад, мухолифатчи Маҳмуд Аҳмад Марий ва собиқ вазир Абдулла Саллум Абдулла давлат раҳбари лавозими учун курашишди. Ҳозирда овозлар ҳисобланмоқда.