Қизил Хоч Россиядан “Спутник V” вакцинасини сўради

Россияга ҳукуматига беғараз асосда “Спутник V” вакцинасини тақдим этиш тўғрисидаги сўнгги мурожаат Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятларидан келиб тушган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятлари Россияга коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш илтимоси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
“Россияга ҳукуматига сўнгги мурожаат (беғараз асосда “Спутник V” вакцинасини тақдим этиш тўғрисида) Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятларидан келиб тушди”, - деди у брифинг давомида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўз ходимларини Россиянинг коронавирусга қарши“Спутник V” вакцинасидан фойдаланишга рухсат берилган мамлакатларда у билан эмланишга чақирган эди.
БМТ Бош котиби БССТни "Спутник V" вакцинасини тан олишга чақирди
Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасидан аллақачон 66 та мамлакатда фойдаланишга рухсат берилган. Бу мамлакатларнинг умумий аҳолиси 3,2 миллиарддан зиёд кишини ташкил этади. Нуфузли “Lancet” халқаро илмий журнал маълумотларига кўра, вакцинанинг самарадорлиги 91 фоиздан юқорироқ. Бу бугунги кунда энг юқори кўрсатгичлардан бири саналади.