Миср авиакомпанияси самолёти Тошкентда қоидага хилоф равишда қайрилиб олди

Тошкент – Қоҳира йўналишида ҳаракатланаётган “Fly Egypt” ҳаво кемаси парвозни амалга ошириш жараёнида нотўғри манёврни амалга оширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. 26 май куни Мисрнинг “Fly Egypt” авиакомпаниясига қарашли Boeing 737 самолёти Тошкент шаҳридан учиб кетишда қоидага хилоф равишда шаҳар узра қайрилиб олишни амалга оширди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Транспорт вазирлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Тошкент – Қоҳира йўналишида ҳаракатланаётган “Fly Egypt” ҳаво кемаси экипажи Тошкент аэропортидан парвозни амалга ошириш жараёнида нотўғри манёврни амалга оширган.
Ҳозирда авиаҳодиса текширувини ўтказиш юзасидан комиссия тузилган. Комиссия текширув ишларини олиб бормоқда.