ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Потенциал хавфли иккита астероид Ерга яқинлашмоқда, деб хабар қилди NASA.
27 май ва 1 июн кунлари космик объектлар сайёрадан минимал масофада учиб ўтади.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, биринчи астероид 2021 JF1нинг диаметри 94-210 метрни ташкил этади - бу Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкали ўлчамидан каттароқ.
Объект сониясига тахминан 17 километр тезликда учмоқда. NASA олимлари уни "Аполлон" гуруҳининг ер юзидаги энг хавфли объектларидан бири деб таснифлайди.
2021 КТ1 деб номланган иккинчи астероид диаметри ундан каттароқ - 150-330 метр. Уни Париждаги Эйфел минораси билан солиштириш мумкин.
Объект Ерга сониясига тахминан 18 километр тезликда яқинлашмоқда.