ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Сурхондарё вилояти Музработ туманида аҳолининг чорвасини бўғизлаб кетаётган номаълум ҳайвоннинг болалари топилди. Бу ҳақда Экология қўмитаси ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, 24-25 май куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари Музработ туманида қўйларни бўғизлаб кетаётган номаълум ҳайвонни аниқлаш мақсадида воқеа жойига чиқиб ўрганган.
Детенышей неизвестного животного обнаружили в Сурхандарьинской области
© Пресс-служба Госкомэкологии Узбекистана
Аҳоли номаълум ҳайвон 10 дан зиёд чорва молларини бўғизлаб кетганини маълум қилган. Улар ҳайвонни таъқиб қилиб, тунда ўлдиришганини билдиришган.
Ҳудуд кўздан кечирилганда даланинг четида икки бош номаълум ҳайвоннинг болалари топиб олинган. Айни дамда ушбу ҳайвон болаларини сақлаб қолиш ҳамда турини аниқлаш мақсадида улар Термиз ҳайвонот боғига топширилган.