Россия Ғазо секторидан 70 кишини эвакуация қилди

Россия ўз ва МДҲ фуқароларини Ғазо секторидан олиб чиқмоқда. Биринчи навбатда 70 нафар аёллар ва болалар олиб чиқилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 май – Sputnik. Россия Ғазо секторидан 70 кишини Мисрга эвакуация қилди. Кейинроқ улар Қоҳирадан Москвага олиб келинади.
Бугун Ғазо секторидан 70 нафар Россия фуқаролари олиб чиқилди, аксарият - аёллар ва болалар. Уларни Мисрда ишлаётган дипломатларимиз кутиб олишади ва Қоҳирага кузатиб қўйишади. У ердан эса махсус самолётда Москвага олиб келинади”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 20 май куни Ғазо секторидан чиқиб кетиш истагини билдирган Россия ва МДҲ фуқароларини олиб чиқиш ҳақида фармон имзолаган эди.
Маълум бўлишича, шу кунга Россия ва МДҲ фуқароларидан 400 нафарининг рўйхати тузилган.