Камилов Туркманистон президенти билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ашхобод шаҳрига амалий ташриф билан борди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси раҳбари сифатида Ашхобод шаҳрига амалий ташриф билан келган мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, учрашувда олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашилган.
Қайд этилишича, икки томонлама алоқалар ва минтақавий ҳамкорликка доир долзарб масалалар кўриб чиқилган. Савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт, энергетика, машинасозлик, енгил саноат ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида мавжуд салоҳиятдан янада тўлиқ фойдаланиш зарурлиги таъкидланган.
“Хитой – Марказий Осиё”: ТИВ раҳбарлари долзарб масалаларни муҳокама қилди
Бундан ташқари, Камилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан ҳам учрашди.
Музокаралар чоғида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт-транзит, сув хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининиг бугунги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболлари, ҳудулараро алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Абдулазиз Камилов провел встречу с зампредседателя Кабинета министров Туркменистана, министром иностранных дел Рашидом Мередовым