ТОШКЕНТ, 25 май —Sputnik. Бош вазир ўринбосари Виктория Абрамченко Саноат ва савдо вазирлигига Европада ишлаб чиқарувчилар учун қабул қилинган техник регламентларни жорий этишни таклиф қилди.
Хусусан, маиший техника ва электрон мосламалар, жумладан смартфонларнинг фойдаланиш муддатини 10 йил деб белгилаш таклиф қилинди.
Ушбу ташаббус Табиатни муҳофаза қилиш вазири Александр Козлов томонидан таклиф қилинган бўлиб, унинг асосий мақсади – табиатни электрон ахлатдан холи қилиш, углеродли чиқиндилар миқдорини камайтириш.
Мисол учун, Европа Итифоқида маиший техника ва телевизорлар ишлаб чиқарувчилари харидорлар ушбу техникадан 7-10 йил давомида фойдаланишини таъминлаши керак. Яқин келажакда ушбу талабларни смартфон, ноутбук ва бошқа кичик техника учун ҳам қўллаш режалаштирилмоқда.
Ушбу чора натижасида аҳоли маҳсулотлардан узоқроқ вақт давомида фойаланиш имконига эга бўлди. Янги маҳсулот сотиб олиш ва эскисини утилизация қилиш, табиатга ва ҳамёнга зарар етказиш камаяди.