Ортиқхўжаев ҳокимлик биносидан кўра, катта ангарда ишлашни хоҳлаётганини айтди

Пойтахт ҳокимининг сўзларига кўра, у ёшлар, умуман ҳамманинг кириб чиқиши осон бўлган жой бўлиши керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Беш ташаббус ҳаракати” доирасидаги ёшлар билан учрашувда ёшларга шароит яратиб бериш масаласига тўхталди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳокимликда ўтказилган йиғилишда шаҳардаги театр, майдон, боғларни, музейларни, маданият саройларини қайта реконструкция қилиш, ёшларга шароит яратиш, ИТ-мутахассиси бўлган ёшлар учун ижарага эмас, бепул жойлар ажратиш, коворкинг марказларини яратиш масаласини кўриб чиқилган.
“Яқинда бир модель ўйлаб чиқдик. Унга кўра, ҳокимлик ишчилари умуман ҳокимлик биносида ўтириши нотўғри деб ҳисоблаймиз. Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам катта бир ангарни ичида ўтиришни хоҳлаяпман. У ёшлар, умуман ҳамманинг кириб чиқиши осон бўлган жой бўлиши керак”, - дейди Ортиқхўжаев.