Шимолий альянс давлатлари узоқ масофага учувчи минглаб ракеталар тайёрлаган. Уларнинг ҳимоя ва хавфсизликка ҳеч қандай алоқаси йўқ, ушбу мажмуалар бошидан зарба бериш учун мўлжалланган.
Олдин НАТО ракеталари Ироқ, Югославия, Ливия ва Сурия каби давлатларда “можароларни тўхтатар” ва “демократия тарқатар” эди. Бугун эса, Вашингтон ва Брюссель тажовузкорона фаолияти Евроосиёдаги мустақил давлатлар ҳудудига тарқалишини Россиянинг қудратли аксил-ракета қуроллари тўхтатиб турибди холос.
"Алмаз-Антей" Россия мудофаа концерни бош директори Ян Новиков айтишига кўра, НАТО давлатлари 8 мингдан ортиқ қанотли ракеталар тўплаган. Бу қуроллар ҳаво-космик ҳужумининг асосий воситаси бўлади. Ундан ташқари Ер шари орбитасида парвоз қилаётган АҚШнинг яширин махфий космик аппаратлари "X-37" бортида ядровий қурол ташиши мумкин.
“Расмий хабарларда ушбу аппаратлар илмий ва разведка мақсадларида яратилган дейилади. Лекин бизнинг баҳолашимизча, ушбу ҳажмдаги аппаратларда учтадан бештагача узоқ масофага учувчи ядровий ракеталар жойлаштирилиши мумкин”.
АҚШ 2025 йилга қадар коинотга яна иккита космик аппарат олиб чиқишни режалаштирган. Ўшанда X-37 гуруҳи сони 8та аппаратга етади. Бу эса – жиддий чақириқ.
Ян Новиков айтишига кўра, Россия ҳар қандай замонавий ҳаво-космик ҳужум воситаларидан ҳимояланган.
"Алмаз-Антей" концерни 30 дан ортиқ кўп функцияли радиолокацион мажмуалар ишлаб чиқаради. Маслан "Небо-М" номли радиолокацион мажмуа энг замонавий F-22 Raptor ва F-35 Lightning II яширин самолётларни жуда яхши "кўра" олади.
Юқори технологияли маҳсулотлар рўйхатини С-400 "Триумф" ва С-500 "Прометей"зенит ракета тизимлари тўлдиради. Россия ана шундай қуролларни ривожлантиришни ўзининг устувор стратегияси деб билади. Янги чақириқ ва хавфлар тезкор ва самарали жавоблар талаб қилади. Россия президенти Владимир Путин бошчилигидаги мудофаа саноати мажмуасига бағишланган навбатдаги мажлислар серияси 25 май куни бошланади.
Космик хавф
Узоқ масофага учувчи қанотли ракеталарнинг техник тафсилотлари ОАВда аллақачон батафсил ёритилган. US Space Force X-37 космоплани Ер атмосферасидан ташқарида ўзининг биринчи 220 кунлик парвозини 2010 йилда амалга оширган бўлсада, шу кунга қадар унинг барча техник тафсилотлари маълум эмас. Ушбу аппаратнинг техник хусусиятлари 2004 йилдаёқ “махфий” мақомига ўтган эди. Яқин кунларга қадар мутахассислар ушбу космоплан илмий тажрибами ёки NASA ва DARPA томонидан ишлаб чиқилган ҳарбий хавфми, деб гумон қилишарди.
X-37 аппаратларининг автоном парвози давомийлиги йил сайин ошиб бормоқда. Масалан тўртинчи парвоз 718 кун давом этди, бешинчиси эса- 780 кун.
Расмий хабарларга кўра, Х-37 дастури кўп мартали учувчисиз аппаратлар технологиясининг экспериментал синовидир. Унинг узунлиги 9 метр, қанотлар кенглиги 4,5 м. Старт вазни 5 тонна. У бортига бир тоннага яқин фойдали юклама олиши мумкин. Ташқи кўринишидан ушбу космик аппарат Совет Иттифоқида ишлаб чиқилган "Буран" кўп мартали космик кемасини ёки американинг Space Shuttleига ўхшаш.
Америка космопланлари Atlas V, 501 ва Falcon 9 ташувчи ракеталари ёрдамида орбитага олиб чиқилган эди. Ер шари сатҳидан 200 – 750 км масофалардаги орбиталарда ушбу аппаратлар разведка фаолияти ва турли манёврлар амалга оширишган ҳамда фойдали юкламани ташлаган эди.
Military Watch нашри 23 мая куни ушбу аппаратлар асл мақсадини маълум қилди: "X-37 космосдан туриб ядровий зарба бериши мумкин”. Шу билан бирга муаллифлар унинг нишонини ҳам кўрсатиб ўтишган: мақолага “Россия X-37нинг ядровий зарбасини тўхтатиб қола оладими?" деган сарлавҳа қўйилган эди.
Америкаликлар ушбу аппаратлар келажакдаги потенциал урушда АҚШга муҳим устуворлик бериши мумкин деб ҳисоблайди. Ҳақиқатда Х-37 коинотни ҳарбийларштириш дастурининг бир қисми бўлиб чиқди. Бундай фаолият халқаро конвенцияларга кўра таъқиқланган бўлишига қарамасдан. АҚШ 2019 йилда янги олтинчи қўшин тури – Космик кучларни яратиши бежиз бўлмган экан. Россия ушбу хавфларга мувофиқ жавоб қайтариши керак.
Асимметрик жавоб
АҚШга қарши худди шундай учувчисиз космий аппаратлар флоти қуриш технологик жиҳатдан мумкин бўлса–да, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаслиги мумкин. Ундан кўра, Ерда ракеталарга ва спутникларга қарши замонавий мудофаа тизими яратиш – самаралироқ ва арзонроқ бўлиши мумкин.
Керак бўлганда, С-500 "Прометей" - Россиянинг гипертовуш тезлигида учувчи узоқ масофали ҳаво ҳимоя тизими рақибнинг ушбу космик аппаратлар ва спутникларини орбитадан уриб тушира олади.
С-500 техник характеристикаси С-400дан анча устун бўлиб, у тезлиги 25 минг/км соат ва узоқлиги 600 км масофагача бўлган нишонларни уриб тушира олади. "Прометей" тизими кўп турли техник воситаларга қарши кураша олади. Улар орасида 200 кмгача баландликда учадиган перспектив ҳаво-космик ҳужум воситлари ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, С-400 "Триумф" зенит-ракета тизими АҚШнинг бешинчи авлод F-22 ва F-35 қирувчи самолётларининг техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, 5 метр - 60 км баландлик коридорида ва 400 км узоқлик радиусида бўлган нишонларни йўқ қилиши мумкин.
Россиянинг навбатдаги оғир-қирувчи самолётлари - МиГ-41 яқин космосда жанг қилишга мослаштирилган бўлади. Бироз олдин МиГ корпорацияси бош директори Илья Тарасенко янги техник етук самолётлар тезлиги 4-5 Махгача етиши мумкинлигини хабар қилган эди. Яъни келажак самолётлари тезлиги 6000 км/соатга етиши ва яқин космосда жанговар вазифаларни бажариши мумкин. Учувчи томонидан бошқариладиган аппарат бошидан учувчисиз ҳам бошқаришга мўлжалланган бўлади.
Бугун рақибнинг космик самолётларини ва спутникларини зарарсизлантириш учун, Россия модернизация қилинган МиГ-31 самолётларидан фойдаланмоқда. Ушбу самолётлар айни дамда дунёдаги энг кучли жанговар самолёт ҳисобланади. Бешинчи авлод самолётлари паҳйдо бўлганинга қарамасдан, 4-авлодга мансуб МиГ-31 қирувчи самолёти 9 тоннага яқин жанговар қурол-аслаҳа, олиб 2,83 Мах тезлигида учиши мумкин. Military Watch маълумотига кўра МиГ-31 ўз қуролларидан яқин космосда ҳам фойдаланиши мумкин.
Россиянинг етук ҳаво ва ракета ҳимоя тизимлари олдида ҳамда истребителлари олдида Американинг X-37 учувчисиз космопланлари устуворлиги аниқ эмас. Уларни Ер орбитасидан уриб тушириш жуда осон. АҚШ ва НАТОнинг қанотли ракеталари эса, янада осон. Уларниг сони кўп бўлсада, устуворлиги юқори эмас. Россия юқори технологияли қурол тизимлари ишлаб чиқиш буйича дунёда етакчилигини сақлаб қолмоқда ва шу билан Ер шарида тинчликни мустаҳкамламоқда.