Камилов Россия элчисини қабул қилди: қандай масалалар муҳокама қилинди?

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов РФ Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олег Мальгиновни қабул қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олег Мальгиновни қабул қилди.
Музокараларда Ўзбекистон-Россия кўп қиррали муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди, шунингдек, олий ва юқори даражадаги бўлажак тадбирлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашинилди.
Россия томонининг 2021 йил 15-16 июл кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференциядаги иштироки ҳам кўриб чиқилди.