Путин Жапаров билан тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди

Россия етакчисининг сўзларига кўра, у тожик-қирғиз чегарасида юзага келган вазиятни диққат ва катта хавотир билан кузатган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Сочида бўлиб ўтган Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров билан учрашувда тожик-қирғиз чегарасида юзага келган вазиятни муҳокама қилди.
Россия етакчисининг сўзларига кўра, у тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни диққат ва катта хавотир билан кузатган. Путин яқинда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Москвада ташриф билан бўлгани ва у билан ҳам бу масалани муҳокама қилганини таъкидлади.
Қирғизистон ва Тожикистон чегарада қўлга олинганлар билан ўзаро алмашди
“Икки томоннинг барча баҳсли масалаларни шунга ўхшаш музокаралар чоғида ҳал қилиш кераклиги тўғрисидаги қарорини ижобий қабул қилдик”, - деди Путин. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
У бу мақсадга айнан шундай усул билан эришиш мумкинлигига ишонч билдирди.
“Сизларга бу масалаларда ёрдам бериш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз”, - дея ишонтирди Россия раҳбари.