ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Россия ва дунё рекордчиси, "Рус Халки" лақабли Сергей Агаджанян 40 тонналик Ми-26 вертолётини силжитиб, жаҳон рекордини ўрнатди.
Рекорд бир нечта тоифаларда қайд этди: "энг оғир вертолётни шатакка олиб тортиб бориш", "энг оғир вазнни шатакка олиб тортиб бориш", "энг оғир транспорт воситасини шатакка олиб тортиб бориш".
Спортчи дунёдаги энг оғир Ми-26 вертолётини махсус ускуналарсиз 42 сонияда 17 метрга силжитди. Шу билан бирга, спортчи машқни бажараётганда резина грелкани шишириб, ёрди.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг энг кучли одами Эльбрус Нигматуллин 44,58 сонияда 36 тонналик Боинг-737 самолётини 25 метрга силжитиб, мамлакат рекордини ўрнатганди.