Конгода вулқон отилиши вақтида беш киши ҳалок бўлди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik.Конго Демократик Республикаси шарқидаги Нирагонго вулқони отилиши сабаб камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг Шимолий Киву вилояти губернатори генерал-лейтенант Констан Ндима маълум қилган.
Аниқлик киритилишича, аҳолини Гома шаҳридан эвакуация қилиш вақтида рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида беш киши ҳалок бўлган.
Камчаткада Евроосиёдаги энг катта вулқон яна уйғонди – видео
Констан Ндиманинг сўзларига кўра, шаҳарда талончилик, мародёрлик жинояти қайд этилган. Шунингдек, маҳбусларнинг марказий қамоқхонадан қочиб кетишга уриниш ҳолатлари кузатилган.
Африканинг энг фаол вулқонларидан бири Нирагонгонинг отилиши 22 май куни бошланган. Гоманинг шимоли-шарқий қисмларида эвакуация эълон қилинган. Етти мингга яқин киши шаҳардан қўшни Руанда давлатига қочиб кетган. Гувоҳлар иккита йирик лава отилганини хабар қилмоқда. Вулқон отилиши 23 май куни эрталаб тўхтаган.