“Eurovision-2021” ғолиби аниқланди

Қўшиқчи Манижа томошабин ва ҳакамларнинг 204 та овозини олиб, Россияга тўққизинчи ўринни келтирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида Европанинг энг асосий мусиқий танловларидан бири бўлган “Eurovision-2021” ўз ниҳоясига етди.
“Ahoy” аренасида кечган танлов финалида 26 та мамлакат вакиллари ғалаба учун кураш олиб борди.
Томошабин ва ҳакамларнинг овоз бериш натижасига кўра, Италиянинг Måneskin рок гуруҳи “Zitti E Buoni” қўшиғи билан “Евровидение-2021” танлови ғолиби бўлди. Италия умумий ҳисобда 524 балл тўплашга муваффақ бўлди.
Иккинчи ўрин Франция вакиласи Барбара Правига насиб этди. У 499 балл олди.
Швейцарияга учинчи ўринни Gjon’s Tears тахаллуси билан ижод қилувчи Жон Мухарремай келтирди. У томошабин ва ҳакамларнинг 432 баллига сазовор бўлди.
Россия эса танловда тўққизинчи ўринни эгаллади. Қўшиқчи Манижа мамлакатга 204 балл келтирди.
Танловда Украина бешинчи ўринда, Озарбайжон 20 ўринда қайд этилди.
Томошабинлар умуман овоз бермаган мамлакатлар ҳам бўлди. Испания, Германия, Нидерландия ва Британия уларнинг бирорта ҳам овози ололмаган.
Результаты голосования на "Евровидении-2021"
Энг қизиғи, Буюк Британия вакилига на томошабинлар, на ҳакамлар овоз берди. Шу тариқа мамлакат танлов тарихига о балл олган мамлакат сифатида киритилди.
Қуйида “Eurovision-2021” мусиқий танлови финалини тўлиқ томоша қилиш мумкин.