Ковид: 2 киши вафот этди, касалланганлар сони 98 мингдан ошди

Сутка давомида 308 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 98 164 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 308 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 98 164 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: Қорақалпоғистон Республикасида (6), Андижон вилоятида (5), Бухоро вилоятида (2), Жиззах вилоятида (4), Қашқадарё вилоятида (3), Навоий вилоятида (3), Наманган вилоятида (6), Самарқанд вилоятида (38), Сирдарё вилоятида (5), Сурхондарё вилоятида (1), Фарғона вилоятида (11), Хоразм вилоятида (3), Тошкент вилоятида (49), Тошкент шаҳрида (172) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Коронавирус: кунлик ҳолатлар 300 дан зиёд, 2 киши вафот этди

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 93 633 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.
Айни пайтда 3 851 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Вакцинация

Республикада жами 1 558 439 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан: 1-босқич эмланганлар 1 169 359 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 389 080 нафарни ташкил қилди.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 680 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 165,5 миллиондан ошди, 3,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (33,1 млн), Ҳиндистонда (26,0 млн), Бразилияда (15,8 млн).