Бахтли болалик, “Ақлвой” автобуси: Андижон боғчаларига фотосаёҳат

Андижон вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларига пресс-тур ташкиллаштирилди.
Sputnik
1 / 20

Андижон вилоятида мактабгача ёшдаги 263 629 нафар болалардан 63,5 фоизи (167 530 нафар) МТТларга қамраб олинган бўлиб, бу кўрсаткич 2017 йилда 22 фоизни ташкил қилган ва сўнгги 3 йил давомида 41,5 фоизга ўсган.

2 / 20

2017 йилда ташкилотлар сони 454 та (453 та давлат, 1 та хусусий)ни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 1 май ҳолатига 1 751 тага (541 та давлат, 1 210 та нодавлат) етказилиб, ўтган даврга нисбатан 1 297 тага оширилган. (3,8 баробарга ортган)

3 / 20

Давлат МТТлар сони 88 тага, нодавлат МТТлар сони 1.209 тага ортган Нодавлат ташкилотларга 46 343 нафар болалар қамраб олинган. Бунда, нодавлат секторининг улуши худудлардаги 3-7 ёшлиларга нисбатан 17,6%ни, қамраб олинган болалар сонига нисбатан 27,6%ни ташкил этди.

4 / 20

Нодавлат МТТлар ташкил этиш ҳисобига 4 000 дан ортиқ янги ишчи ўринлари яратишга эришилди.

5 / 20

2018-2020 йилларда ДХШ асосида жами 164 та йирик (146 та ДХШ, 18 та хусусий )ва 1046 та Оилавий боғча очиш истагида бўлган тадбиркорлар ҳамда мактабгача таълим вазирлиги ўртасида битим шартномалари имзоланишига эришилиб, бугунги кунга қадар 227 млрд 605 млн.сўм миқдорда имтиёзли кредит маблағлари тўлиқ ажратилди.

6 / 20

“Рақамли Ўзбекистон” дастури доирасида 2020 йилдан бошлаб қамров бўйича автоматлаштирилган тизими тўлиқ йўлга қўйилган.

7 / 20

Боғчада гимнастика тўгараги ишламоқда.

8 / 20

Боғчаларда санитар гигиена қоидалари ва карантин талабларига риоя қилиниши, озиқ-овқат меъёрлари ва сифатлилигини таъминланиши, тарбияланувчиларни соғлом ва хавфсиз овқатлантириш ва турли касалликларни олдини олишда кунлик назорат ишлари йўлга қўйилди.

9 / 20

Ҳар бир нафар бола МТТларга давлат хизматлари марказлари йўлланмалари орқали қабул қилиниши шу асосда, “ЭМИС“ дастури доирасида ҳар-бир қабул қилинган болалар рўйхати автоматлаштирилган ҳолда, инсон омилисиз юритилади.

10 / 20

Боғчаларда 3 та тил (рус-тили, инглиз-тили, корейс-тили) тўгараклари мавжуд, бадиий гимнастика, карате спорт тўгараклари, информатика дарслари, қишки бассейн, мусиқа ва рақс тўгараклари, логопед хизматлари бор.

11 / 20

2021 йил якунига қадар болалар қамровини 70 фоизга етказиш режалаштирилди.

12 / 20

Боғчаларда 3 та тил (рус-тили, инглиз-тили, корейс-тили) тўгараклари мавжуд, бадиий гимнастика, карате спорт тўгараклари, информатика дарслари, қишки бассейн, мусиқа ва рақс тўгараклари, логопед хизматлари бор.

13 / 20

Кичкинтойлар бўйига монанд митти эшикчалар ва умивальниклар ҳам болажонларни ўйлаган ҳолда, уларга қулайлик яратиш мақсадида ишланганини кўриш мумкин.

14 / 20

Ҳафтада бир марта тушлик вақтида “швецкий стол” тажрибаси қўлланилади ва болаларга овқатланиш маданияти ўргатилади

15 / 20

Ҳар бир боғчада алоҳида ЙҲХБ ходими дарс берадиган йўл ҳаракати қоидаларини ўргатувчи майдончаларни кўрилган

16 / 20

"Ақлвой" автобуси. “Ақлвой” мобил гуруҳлари амалиётга тадбиқ этилишида Асака, Избоскан, Пахтаобод, Шахрихон туманларида мобил майдонлари тайёр холатга келтирилди.

17 / 20

Автобусда машғулот жараёни.

18 / 20

Боғчаларнинг ташқи тузилиши.

19 / 20

Спорт майдончалари.

20 / 20

Боғчаларнинг ташқи кўриниши.