ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. ЕОИИ Олий иқисодий кенгаши фахрий раиси Нурсултан Назарбаев, айни дамда бўлиб ўтаётган ЕОИИ давлат раҳбарларининг онлайн учрашувида яқин йиллар ичида дунёда озиқ-овқат муаммолари бошланиши ҳақида хабар қилди.
“Бутун дунё яқин вақт ичида озиқ-овқат етишмовчилигини ҳис қилади. ЕОИИ давлатларида ушбу озиқ-овқат кризисидан ўтиш учун ҳамма нарса етарли, фақат уларни тўғри режалаштириш ва тақсимлаш керак”, - деди Назарбаев.
Шунингдек Назарбаев яқин йиллар ичида ЕОИИ ривожланиш стратегиясида қуйидагиларга эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади:
Дори-дармон ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш керак. Яқинда бўлиб ўтган кризис буни яққол кўрсатди;
Умумжаҳон инфляцияси – ҳеч нарса билан таъминланмаган доллар жуда катта миқдорда жаҳаон иқтисодиётига киритилгани сабабли, у инфляция келитириб чиқариш аниқ;
Яшил иқтисодиёт – бутун дунё яшил иқтисодга ўтмоқда, биз ҳам шунга ҳаракат қилишимиз керак;
Янада чуқурроқ интеграция қилиш керак, орамизда ўзаро тушунишни чуқурлаштириш керак;
ВЕЭс фахрий раиси сўзларига кўра, сўнгги йилларда ЕОИИ орасида иқтисодий ҳамкорлик 23%га ошган. 2020 йил якунларига кўра ўзаро савдо сотиқ ҳажми 55 миллиард долларни ташкил қилган.
Евроосиё иқтисодий иттифоқининг Олий иқтисодий кенгаши (ВЕЭС) мажлиси 21 май жума куни видеоанжуман шаклида бўлиб ўтмоқда. Унда Қозоғистон биринчи президенти Нурсултан Назарбаев, Россия, Беларус, Қирғизистон президентлари, Арманистон бош вазири иштирок этмоқда. Шуниндек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Куба президенти Мигел Диас-Канелнинг ҳам кузатувчи мақомида иштирок этмоқда.