ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. Россия Ғазо секторидан кетиш истагини билдирган ўз фуқароларини ва МДҲ давлатлари фуқароларини олиб чиқади.
Бу ҳақида 20 май куни норматив-ҳуқуқий порталида расман эълон қилинган, Владимир Путиннинг махсус фармойишида айтиб ўтилган.
"Исроил Давлати қуролли кучларининг ҳарбий операцияси туфайли, Ғазо секторида вазият кескин ёмонлашиши муносабати билан, у ердан чиқиб кетиш истагини билдирган Россия Федерацияси ва МДҲ давлатлари фуқароларини олиб чиқиш таъминлансин", - дейилган фармойишда.
Фуқароларни эвакуация қилиш Россия Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи разведка хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига топширилади. Эвакуация қилинган фуқаролар Москва шаҳрига олиб келинади, дейилган ҳужжатда.