ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мамлакат мактабларида мигрантларнинг болаларини таҳсил олиши бўйича ҳукумат ва губернаторларга топшириқлар берди:
1. Мактаб синфлари ва болалар боғчалари гуруҳларидаги россияликлар ва чет элликлар сонининг нисбати бўйича ёндашувни аниқлаш - бу чет элликларнинг муваффақиятли мослашуви ва ўқиш самарадорлиги учун мақбул бўлиши керак.
2. Россияда яшовчи мигрантларнинг фарзандларини рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш ва уларнинг болалар боғчасида ва мактабда таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш.
3. Мигрантларнинг болаларини алоҳида таълим эҳтиёжларини аниқлаш, қўшимча тил ўргатиш ва уларнинг таҳсил олиш ва мослашишда ёрдам бериш тизимини яратиш.