Ўзбекистон ва ЕОИИ

Мирзиёев ЕОИИга аъзо-давлатлар ўртасида доимий авиақатновларни тиклашни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо-давлатлар ўртасида доимий авиақатновларни тиклашни таклиф қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Евроосиё Иқтисодий иттифоқининг Олий кенгаши йиғилишида сўзга чиқди.
ЕОИИ билан ўзаро ҳамкорлик Ўзбекистон сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири, деб айтди президент ўз нутқида.
Ўзбекистон ва ЕОИИдаги барча шериклар ўртасида савдо алоқаларини ўрнатиш учун катта салоҳият мавжуд.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Яқин вақт ичида бутун дунё озиқ-овқат дефицитини ҳис қилади – Назарбаев
“Биз тўсиқларни бартараф этиш ва савдо-сотиқни тартибга солиш бўйича таъриф чораларини янада яқинлаштириш борасида ЕОИИнинг барча аъзолари билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёрмиз”, - деди президент.
Мамлакатлар ўртасидаги саноат кооперациясининг ривожланиши иқтисодиёт ривожига ижобий таъсир кўрсатади ва учинчи мамлакатлар бозорларини биргаликда ривожлантириш имконини беради. Иқтисодиётнинг реал секторида ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда таъсир ўтказиш учун катта салоҳият мавжуд.
Транспорт-транзит соҳаси - иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш учун катализатор ҳисобланади. Шу сабабли товарларни чегаралар орқали тезкорлик ўтиш масалаларини ҳал қилиниши талаб қилади.
Шавкат Мирзиёев Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо-давлатлар ўртасида доимий авиақатновларни тиклашни таклиф қилди.
“Мамлакатларимизда эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашиши - аҳолининг эмланишини ҳисобга олган ҳолда, биз мунтазам авиа ва темир йўл, йўловчилар қатновларини қайта тиклаш вақти келди, деб ҳисоблаймиз”, - деди президент.
Ўзбекистон солиқ ва божхона маъмуриятчилиги, саноат кооперацияси, меҳнат миграцияси ва туризм масалари бўйича ЕОИИ доирасида фаолият юритувчи рақамли платформаларини улаш имкониятини кўриб чиқмоқда.
“Ўзбекистон учун кузатувчи сифатида ЕОИИ билан ўзаро муносабатларнинг аниқ натижаларига эришишни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу жумладан, товарлар, капитал, меҳнат ресурслари ва хизматлар ҳаракати тартиб-таомилларини соддалаштириш масалалари бўйича ҳам тизимли ҳамкорликни изчил ривожлантириш зарур деб ҳисоблаймиз”, - деб қўшимча қилди Ўзбекистон етакчиси.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>