ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Сутка давомида 313 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97 856 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (14), Андижон вилоятида (7), Бухоро вилоятида (5), Жиззах вилоятида (3), Қашқадарё вилоятида (3), Навоий вилоятида (3), Наманган вилоятида (6), Самарқанд вилоятида (36), Сирдарё вилоятида (6), Фарғона вилоятида (6), Хоразм вилоятида (1), Тошкент вилоятида (47), Тошкент шаҳрида (176) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Соғайиш кўрсаткичи
Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 93 339 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.
Айни пайтда 3 839 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Вакцинация
Республикада жами 1 512 421 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан: 1-босқич эмланганлар 1 154 313 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 358 108 нафарни ташкил қилди.
Ўлим ҳолатлари
Коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 678 киши пандемия қурбони бўлди.
Дунё саломатлиги
Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 165,5 миллиондан ошди, 3,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (33,1 млн), Ҳиндистонда (26,0 млн), Бразилияда (15,8 млн).