Карелия Республикаси тошни қайта ишлаб чиқарувчилар уюшмаси билан меморандум имзоланди

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” россиялик тошни қайта ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси билан шартнома имзолади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасида 20 май куни Россия Федерацияси Карелия Республикасининг тошни қайта ишловчи корхоналар уюшмаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда икки томонлама савдо алоқаларини ривожлантириш, экспорт имкониятларини кенгайтириш, табиий пардозбоп тошларни қайта ишлаш бўйича янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди ва Карелия Республикаси тошни қайта ишлаб чиқарувчилар уюшмаси билан меморандум имзоланди.
Шунингдек, икки давлат ишбилармон доира вакиллари ўртасида алоқаларни янада ривожлантириш учун имкониятлар мавжуд экани таъкидланди.
Йиғилиш бошида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бошқарув раиси ўринбосари Баҳтиёр Бобоқулов Ўзбекисотнда қурилиш материаллари саноатининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, янги турдаги қурилиш материаллари, табиий пардозбоп тошлар ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўлиқ маълумот берди.