ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Россия миллиардери Алишер Усмонов Буюк Британиянинг энг сахий хайриячи сифатида эътироф этилди. РИА Новости хабарига асосан.
Times газетаси мамлакатнинг энг бой одамлари - Rich List янги рейтингини тузди.
Газета ёзишича, 2020 йилда Усмонов ва унинг компаниялари томонидан хайрия ишларига 500 миллион фунт стерлинг, Rich List рейтингининг 20 йиллик тарихида эса 4,2 миллиард фунтдан ортиқ маблағ ажратди.
Нашрнинг қўшимча қилишича, 2020 йил охиридаги маълумотларга кўра, Усмонов Россия, Ўзбекистон ва Италияда коронавирусга қарши кураш учун 134,2 миллион фунт сарфлади.