ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Тошкент шаҳрида ниқоб тақмагани учун тўхтатилган қиз қидирувдаги шахс бўлиб чиқди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда ёзилишича, 18 май куни соат 16:40 да пойтахтдаги Қўйлиқ деҳқон бозори яқинида олиб борилган санитария-эпидемиология талабларига риоя қилинишини назорат қилишга қаратилган тадбир давомида тиббий ниқоб тақмаган қиз тўхтатилган.
Текширув давомида унинг шахси аниқланган. Маълум бўлишича, у 2020 йилнинг 27 декабрь кунидан буён Жиноят кодексининг 168-моддасида (фирибгарлик) кўрсатилган хатти-ҳаракатларни содир этгани учун қидирувда бўлган 2002 йилда туғилган М.А.
Шундан сўнг фуқаро Бектемир тумани ИИО ФМБга етказилди.