Россия компанияси Самарқанд жамоат транспорти учун бош режа ишлаб чиқмоқда

Самарқандликлар йўллар таъмирланишини ва кенгайтирилишини, барча транспорт учун ягона чипта жорий этилишини истайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Россиянинг "SIMETRA" транспорт компанияси самарқанд аҳолисини шаҳар йўловчи транспорти ҳаракати режасини тузишда фаол иштирок этишга таклиф қилмоқда.
Компания 2031 йилга қадар мўлжалланган шаҳар жамоат транспорти ҳаракатининг бош режасини ишлаб чиқмоқда.
Бунинг учун "SIMETRA" Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва Транспорт вазирлиги билан биргаликда махсус интернет саҳифага очган.
Самарқанд аҳолиси 2021 йилнинг 1 июнига қадар шаҳар аҳолиси ушбу сайтга кириб шаҳарнинг бўлажак транспорти ҳақида ўз фикр ва истакларини билдирлари мумкин.
Айни дамда олинган маълумотларга кўра, шаҳар аҳолиси пиёдалар учун хавфсиз инфратузилмалар қурилиши, шаҳар йўллари таъмирланишини ва кенгайтирилишини, транспорт воситаларини янгиланишини ҳамда автобус ва трамвайлар учун янги йўналишлар очилишини истайди.
Ундан ташқари самарқандликлар барча транспорт учун ягона чипта тури жорий этилишини ва йўлларда тезлик чекланишини истайди.