Ўзбекистонда "Тарлон" енгил зирҳланган автомобили синовдан ўтмоқда

Айни дамда янги автомобилнинг баллистик ҳимояси, юриш ва тўсиқлардан ўтиш қобилияти синовдан ўтказилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Ўзбекистонда "Тарлон" зирҳланган автомобили синовдан ўтмоқда деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
Хабарда айтилишига кўра, "Тарлон" - Қуролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идораларнинг буюртмасига мувофиқ, мудофаа саноати комплекси корхоналарида лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган.
Айни дамда янги автомобил турли синовлардан ўтмоқда. Хусусан, баллистик ҳимоя, юриш ва турли тўсиқлардан ўтиш қобилияти республиканинг тоғ-адир ва кесишган зоналарида синовдан ўтказилмоқда, дейилган хабарда.
Янги автомобилнинг техник хусусиятлари ҳақида ҳозирча хаюар қилинмаган. Фақат унинг замонавий талабларга жавоб бериши таъкидланган.