Мигрантлар (аксарияти Марокашдан бўлган) Испаниянинг Сеута шаҳрига қайиқларда ёки сузиб ўтди.
Турли ҳисоб-китобларга кўра, 6-8 минг киши чегарани кесиб ўтган. Улардан 1,5 минг нафари вояга етмаганлардир.
Испания ҳукумати чегара назоратини кучайтириш учун ҳарбийлар ва зирҳли техникаларни юборди.
Ҳарбийлар мигрантларнинг ёғилиб келишининг олдини олишга қарши чора кўрмоқда.
Испания бош вазири Педро Санчес мигрантларнинг кутилмаганда ёғилиб келиши бутун Европа учун инқироз эканини айтди.
Тез орада катта ёшдаги мигрантлар қайтариб юборилади. 4 мингга яқин киши аллақачон қайтариб юборилган..
ЕИ ва Африканинг ягона қуриқликдаги чегараси Испаниянинг Сеута ва Мелиля шаҳарлари ҳудудидан ўтади.
Испания ҳукумати воя етмаганларни катталар ҳамроҳлигисиз Марокашга юбормаслигини маълум қилди. Кўп болалар Қизил Хочнинг омбор биноларига жойлаштирилган.
Инқирозга Марокаш томонидан чегара назоратининг сусайтирилгани сабаб бўлиши мумкин.
Мигрантлар чегарани мунтазам кичик гуруҳ бўлиб кесиб ўтишади, лекин бу ҳафта келган мигрантларнинг сони мисли кўрилмаган эди.
Қизил Хоч маълумотларига кўра, бир ёш йигит ҳаддан ташқари совуқ қотишдан ўлган, ўнларча кишиларга ёрдам кўрсатилган.
Аскарлар ва полиция ходимлар ноқонуний мигрантларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва дубинкалардан фойдаланишган.