Россияда 18 йил бедарак йўқолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Асли Тошкент шаҳридан бўлган фуқаро 2003 йилда Россияга ишлаш мақсадида кетган ва маълум бир вақтдан яқинлари билан алоқаси узилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Россияда 18 йил бедарак йўқолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, асли Тошкент шаҳридан бўлган фуқаро П.К. 2003 йилда Россияга ишлаш мақсадида кетади. Маълум бир вақтдан кейин саломатлиги ёмонлашиб, инсульт бўлиши натижасида яқинлари билан алоқаси узилади.
Орадан 18 йил ўтиб, фуқаро Самара шаҳридан топилган. Унинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз, ишсиз, бошпанасиз кўчада яшаб юрганлиги аниқланган.
Россия ва Туркияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Шунингдек, яна бир сурхондарёлик И.Т. Самара шаҳрида соғлиги ёмонлашиб, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолгани ва паспортининг йўқолиши натижасида мураккаб вазиятга тушиб қолгани ҳақида мурожаат қилган.
Ушбу фуқароларга мамлакатнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб, Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликда Қозон-Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилди.