Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш учун қўшимча поезд ташкил қилинди

Россия – Ўзбекистон ҳукуматлари келишуви асосида “Волжский – Тошкент” йўналишида махсус поезд ташкил қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб кетиш учун алоҳида поезд ташкил этилди, деб хабар қилмоқда Россия Темир йўллари (РЖД).
“Волжский – Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи 483 / 484 – сонли махсус поезд 28 май куни соат 20:50 да Волжский станциясидан жўнайди.
Ушбу поездга чипта ҳарид қилиш учун Россиянинг исталган ҳудудида темирйўл кассаларига мурожаат қилиш мумкин. Чипта харид қилиш учун Ўзбекистон фуқароси паспорти талаб қилинади.
Чипталарни шунингдек РДЖ веб сайтида ёки мобил иловасида ҳам харид қилиш мумкин.
Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш Россия – Ўзбекистон ҳукуматлари келишуви асосида амалга оширилмоқда. Ушбу поезд Россия ҳудуди бўйлаб поезд тўхтамасдан ҳаракатланади, дейилган хабарда.