ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Алексей Смирнов. Агар 18 май куни кечқурун тасодифан Биринчи канални (Первый канал) қўйиб, баланд пошнали пойабзал кийган эркак, сочи майда ўрилган кокошник таққан афроамерикалик ва кўкрагида дискоршар бўлган одамни кўрган бўлсангиз, ташвишланманг, бу “Тикток”даги ғалати роликлар жамланмаси ва Филипп Киркоров таваллуд кунидан репортаж эмас – шунчаки Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида энг ёрқин, ҳеч нарсага ўхшамайдиган Евровидение-2021 мусиқий танлови бошланди.
Икки йил давомида миллионлаб кишилар Little Big гуруҳининг “Uno” клипидаги Пухляшни севиб улгурган, сўнгра рус аёли ҳақидаги қўшиқ туфайли бир-бири билан жанжаллашган азобли икки йиллик кутиш ниҳоят ўз якунига етди ва “Rotterdam Ahoy” аренаси яқин ҳафтада нафақат Европанинг, балки бутун дунёнинг мусиқий маркази бўлди.
Бу мусиқий-сиёсий жинлар базмининг барча шинавандалари учун фурсат етди ва “Евровидение” бошланди.
Ёрқин кишилар
Сешанба, 18 май куни “Eurovision” мусиқий танловининг ярим финалидан бири бўлиб ўтди. Унинг натижаларига кўра илк ўн нафар иштирокчи финалга йўл олди.
Ҳар қачонгидек “Евровидение”да мутлақо ажойиб, кенг кўламли сценография ва улкан телекартинка бор. Ҳар ерда катта-катта экранлар, ҳамма нарса порлайди, ранг-баранг жилолайди. 3D-проекциялар ҳайратга солади, танлов қатнашчиларининг видео безаклар билан чиқишини сал бўлмаса мустақил телесанъат деб аташ мумкин.
Ҳатто “Евровидение” бошловчиларидан бири, Nikkie de Jager, ҳақиқий улкан спецэффект ва эртак қаҳрамони бўлиб кўринди – бундай бўйган “Тахтлар ўйинидаги” Бриенна Тарт ҳавас қилган бўларди.
Танлов қатнашчиларининг ўзи ҳам “Евровидение” бошловчилари ва ташкилотчиларидан ҳайратга соларли кўринишдан ортда қолишмади.
Шимолий Македониядан бўлган Vasil чиқиши давомида энг тантанали вақтда кийимининг тугмасини ечиб, Роттердам аренаси ва унга яқин бўлган маҳаллаларни ёритди.
Певец Василь (Северная Македония) на репетиции первого полуфинала конкурса песни "Евровидение-2021" в Роттердаме
© Sputnik / Владимир Астапкович
/ Ирландиялик қўшиқчи Lesley Roy эса чиқиши давом этган уч дақиқа мобайнида картон ўрмон бўйлаб югурди ва қоғозли кўчалар бўйлаб сайр қилди. Йўл-йўлакай гоҳ Дублин корректорлари тизимига, гоҳ Роттердам дудбуронларига мўралади.
Бироқ на Vasil, на Lesley Roy, ёрқин чиқиши ва ажойиб қўшиқларига қарамасдан, афсуски, танлов финалига йўл олди.
Пўлат қандай тобланди
“Евровидение”нинг биринчи ярим финал кечаси россиялик мусиқа шайдолари учун аниқ ҳорғинли бўлмади – бу танловда Россия шарафини “Russian woman” (“Рус аёли”) қўшиғи билан ҳимоя қилаётган қўшиқчи Манижа учинчи рақам остида саҳнага чиқди, бу эса ҳаяжон ва кечинмалар эфир бошидаёқ ортда қолганини англатади.
Манижа ҳам саҳнада кўчма механизм ва эшикли улкан қўғирчоқ шаклида пайдо бўлди ва унинг ичидан чаққонлик билан сакраб чиқиб, куйлашни давом этди.
Умуман олганда Манижанинг чиқиши мантиққа зид равишда бўлиб кўринди. Ҳамма нарсадан бирданига шақилдоқ қоришма бўлди. Бу ерда ҳам фолькор янграши, ҳам экранлардаги видео қаторда ижтимоий толерантга ҳавола, ҳам хор, ҳам рақс бор эди.
Ижобий томонларидан - рус аёлларимизнинг кайфияти, жасурлиги ва шижоатлиги.
Манижа аниқ қўрқоқ хонимлардан эмас ва пўлат феъл-атворга эга. У буни жонли эфирнинг деярли жанговар шароитида ва кўп миллионли мухлисларнинг диққат билан қараб туришида ўйнаб ва ўйлаб намоён этолди – овози титрамади, тиззалари қалтирамади: “ўрнингдан тур ва жўна!”, ўз қўшиғида куйлагандек. Баракалла!
Ўз мамлакатида ярим финалда муваффақиятсизликка учраши айтилган ва хейтерлар ҳужумига учраган Манижамиз Европага маъқул келди ва у “Евровидение” финалига йўл олди.
Фаришта ва жинлар
Бу танловга тез-тез ҳамкроҳлик қиладиган кўнгилсизлик, ғалати жанжаллар бўлмаганда, “Евровидение” “Евровидение” бўлмаган бўларди.
У ўз услубида бошланди: биринчи бўлиб юқори пошнали пойабзал кийган Литвадан бўлган гуруҳ солисти чиқиш қилди. Ва асаби бўш толерант бўлмаган томошабинларнинг бир муддатга экран қаршидан кетгани яхшироқлиги аён бўлди.
Сал ўтиб швециялик қўшиқчи саҳнада пайдо бўлди, у ҳам ўзининг ташқи кўриниши билан, ҳойнаҳой, Россиянинг шартли олисларидан бўлган кекса авлодни эсанкиратиб қўйди.
Бироқ “Евровидение” биринчи ярим финалининг асосий мавзуси ажабланарли тарзда сал бўлмаса нодиний ва афсонавий ёруғлик ва зулмат, яхшилик ва ёмонлик, ёвуз жодугар аёллар ва гўзал маликалар қарама-қаршилиги бўлди.
Биринчи ҳамд-санони Словениядан бўлган артист илҳом билан куйлади, бунга жавобан кипрлик гўзалнинг иблис ҳақидаги қўшиғи жаранг сочди.
Словениялик қўшиқчига қулаган фаришта кўринишидаги Норвегия вакили ёрдамга шошилди. Ростини айтсак, у ўзининг пўстини ва ялтироқ костюми билан кўпроқ қиш уйқусидан уйғонган Қорқизга ўхшарди.
Фаришта Қорқиз, афсуски, Словениянинг “Аллилуйя”сига финалга ўтишига ёрдам беролмади. Иблисона гўзал бўлган кипрлик “Евровидение” учун мантиқли зулматнинг ёруғлик устидан ғалабасини нишонлади.
Бу фаришта ва жинлар ўртасидаги аёвсиз курашда суюқоёқ Мата Ҳари ҳақидаги қўшиқ билан озарбайжонлик қўшиқчи ва жодугар Малефисентfга ўхшаш украиналик гуруҳ ҳам кўзга ташланди.
Ҳар иккиси ҳам, айтганча, озарбойжонлик қўшиқчи ҳам, украиналик “Малефисента” ҳам финалга йўл олиб, Норвегия, Исроил, Россия, Мальта, Литва, Кипр, Швеция ва Бельгия вакилларидан қаторидан ўрин олди.
Мальтани алоҳида қайд этиш даркор. Унинг вакили ҳозир оммабоп бўлган йўналиш бодопозитивда “Йўлдан қочинг, озғинлар – бугун дўндиқлар дунёда ҳукронлик қилмоқда!”.
Шунингдек, ўзига тортадиган ва ўзига ишонадиган Манижаси билан Россия, таъсирли кўзларини пирпиратадиган фаришта билан Норвегияни, миллион садолар қўшиғи билан (2015 йилда Полина Гагарина куйлаган қўшиққа ўхшайди) Швецияни ва танловдаги энг юқори нотада қўшиқ куйлай олишини иддао қилаётган қоратанли қизиққон қўшиқчи билан Исроилни қайд этмасликнинг иложи йўқ.
Кимнинг ибодати, афсуни, шиори ва ҳоказо аргументлари мусиқий танловда ғалаба учун ўта жозибали ва ишончли бўлиши тез орада маълум бўлади – “Евровидение” финали шанба, 22 май куни бўлиб ўтади.
Манба: РИА Новости.