ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Москвада 18 май куни кечқурун Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув юз берди.
Муштлашувда 15 киши иштирок этди, 6 киши шифохонага етқизилди. 9 нафар мигрант ИИБ бўлимига олиб келинди. 2 киши миграция қонунчилиги бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.