ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Душанбеда ўтказилган матбуот анжумани пайтида маҳаллий ББC бюроси мухбирининг хатти-ҳаракатларига эътибор қаратди.
Вазир ўз нутқини "биз жуда мазмунли музокаралар олиб бордик" сўзлари билан бошлади, журналист Би-би-си ва Озодлик радиоси* микрофонларини кўтариб минбар олдига келади ва Лавровнинг гапини бўлиб, микрофонларни стол устига қўйишни бошлайди.
"ББC шундай одоб-ахлоқ қоидаларига амал қиладими?" - киноя билан айтди РФ Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари.
* Хорижий агент вазифасини бажарувчи ОАВ.