ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Sentinel-1 Ерни кузатувчи сунъий йўлдошидан олинган маълумотларга кўра, шу кунларда дунёдаги энг катта айсберг Антарктидадан ажралиб чиқди.
Европа космик агентлиги (ЕКА) веб-сайтидаги маълумотларга кўра, муз қатлами тахминан 4320 квадрат километрни ташкил қилади. Бу Испаниянинг Малорка оролидан бироз каттароқ.
Олимларнинг таъкидлашича, А-76 деб белгиланган айсбергнинг узунлиги 170 километр ва кенглиги 25 километр. Антарктидадаги Ронне музлигининг ғарбий қисмидан ажралди ва ҳозир Уедделл денгизида.
Аввалги рекорд 3880 квадрат километр атрофида қайд этилган. А-32А деб номланган объект ҳам Уедделл денгизида сузмоқда.