ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Иркутск божхоначилари томонидан носвойни ноқонуний олиб киришнинг 200 дан ортиқ ҳолат аниқланди, деб хабар қилди Иркутск божхона бошқармаси матбуот хизмати.
Таъкидланишича, Иркутск аэропорти божхона постида йўловчилар юкларини текшириш вақтида носвой аниқланди. Йўловчилардан жами 222 кило носвой олиб қўйилди.
"Тошкент, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Душанбе ва Кулябдан келган 238 нафар йўловчи қўл юкидан носвой топилди", - дейилади хабарда.
Айни дамда текширувлар ва экспертизалар натижаларига кўра 45 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатилди. Яна 193 та иш қўзғатиш режалаштирилган.
Божхона пости бошлиғи вазифасини бажарувчи Константин Пимоновнинг сўзларига кўра, барча айбдорлар жавобгарликка тортилди, ҳуқуқбузарлик ашёси йўқ қилинади.