Фарғона вилоятида “Сobalt” юк машинасига бориб урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Бундан ташқари, “Сobalt”нинг яна бир йўловчиси ва йўл четида бўлган вояга етмаган пиёда тан жароҳати олган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Фарғона вилояти Данғара туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида бир киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 15 май куни “Чинобод” МФЙ ҳудудида рўй берган. “Сobalt” ҳайдовчиси Ҳ.Қ. йўл четида тўхтаб турган “ЗИЛ” юк автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Бунинг оқибатида “Сobalt” йўловчиси К.Ғ. ҳодиса жойида вафот этган.
В Ферганской области Сobalt врезался в грузовик: погиб один человек
Бундан ташқари, “Сobalt” йўловчиси Т.У ва йўл четида бўлган вояга етмаган пиёда Б.Б.лар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
В Ферганской области Сobalt врезался в грузовик: погиб один человек
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлишига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Наманганда ЙТҲга учраган “Нексия” йўловчиси ҳалок бўлди